Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Навоийазот”ажнинг халқаро кредит рейтинги янгиланди

// 19 iyun 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (174.9 KB)

Fitch Ratings  халқаро рейтинг агентлиги томонидан 2026-йил 17-июн куни эълон қилинган навбатдаги рейтинг натижаларига кўра, “Навоийзот” АЖнинг рейтинг прогнози “барқарор” (stable) даражасидан “ижобий” (positive) даражасига ўзгартирилди.

Мазкур қарор жамиятнинг молиявий кўрсаткичлари барқарорлигини таъминлаётгани, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, инвестиция дастурларининг изчил ижроси ҳамда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар халқаро даражада ижобий баҳоланганини кўрсатади. Жамият келгусида ҳам ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда барқарор ривожланиш тамойилларига асосланган фаолиятни изчил давом эттириш орқали халқаро молия бозорлари иштирокчилари ва инвесторлар ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган стратегик вазифаларни амалга оширишни давом эттиради.

Шунингдек, рейтинг прогнозининг “Ижобий” даражага кўтарилиши яқин истиқболда жамиятнинг кредит рейтинги янада яхшиланиши эҳтимоли мавжудлигини англатади ҳамда унинг кредитга лаёқатлилиги, молиявий барқарорлиги ва халқаро капитал бозорларидаги инвестициявий жозибадорлигининг ижобий баҳоланаётганидан далолат беради.