Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Навоийазот” АЖ “Гендер тенглик фаоли” танловининг республика босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади

// 25 dekabr 2023 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (23.43 MB)

Бугун Ўзбекистон форумлар саройида “Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” миллий  танловларининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Маросимни Олий Мажлис сенати раиси Танзила Норбаева очиб бериб, мамлатимизнинг фаол хотин-қизлари ва танлов ғолибаларини табриклади. 

Қувонарлиси, “Навоийазот” акциядорлик жамияти “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи” номинациясида фахрли 1-ўринни эгаллади!

 

Мукофотни “Навоиязот” АЖ бошқаруви раисининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Насиба Содиқова қабул қилиб олди.

“Навоийазот” АЖда фаолият юритаётган 3497 нафар аёл ходимларнинг мамлакатимиз кимё саноати, қолаверса, гендер тенглик сиёсатини амалга оширишда кўрсатаётган меҳнатлари юксак эътироф этилди.  

“Ўзкимёсаноат” АЖ “Навоийазот” АЖ жамоасини ушбу юксак эътироф билан табриклайди!