Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази билан ҳамкорликда Азот кислотаси ажратмалари билан боғлиқ иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича ҳаракатлар гуруҳи (NACAG) фаолияти юзасидан семинар ўтказилди

// 09 yanvar 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (136.12 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази билан ҳамкорликда Азот кислотаси ажратмалари билан боғлиқ иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича ҳаракатлар гуруҳи (NACAG) фаолияти юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республика Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидромет “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ вакиллари иштирок этди.

NACAG маълумотига кўра, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) фаолияти доирасидаги ушбу ташаббус Германия Атроф муҳит, табиатни муҳофаза қилиш ва ядровий хавфсизлик вазирлиги томонидан мамлакатларга иссиқхона газлари, шу жумладан, азот кислотаси ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган азот оксиди ажратмаларини қисқартириш мақсадида ташкил этилган.

Тадбирда Ўзгидромет томонидан “Ўзбекистон Республикасининг “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси” ва “Азот кислотаси ишлаб чиқаришда азот оксиди ажратмаларини баҳолаш” мавзуларида тақдимот қилинди. NACAG дастури раҳбари жаноб Энрико Рубертус гуруҳ фаолияти шарҳини тақдим қилди.

NACAG азот оксиди ажратмаларини қисқартириш бўйича Ўзбекистонга грант кўринишда молиявий ҳамда техник кўмак кўрсатишни режалаштираётганини билдирди. Мазкур грант доирасида Ўзбекистонда азот кислотаси ишлаб чиқарувчи заводларда азот оксиди ажратмалрини қисқартириш технологиясини сотиб олиш ва ўрнатиш режалаштирилмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати