Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Муваффақият сари йўл

// 24 aprel 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (50.94 MB)

Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Муваффақият сари йўл” мавзусида мазмунли учрашув бўлиб ўтди. Унда “Аммофос-Максам” АЖ бош технологи, техника фанлари доктори Надежда Волинскова университет талабалари билан мулоқот қилди.

Учрашувда Надежда Владмировна ўзининг кўп йиллик меҳнат фаолияти, касбий тажрибаси ҳамда муваффақиятга эришиш йўлидаги муҳим омиллар ҳақида сўзлаб берди. 

У 1976 йилдан буён “Аммофос-Максам” АЖда самарали меҳнат қилиб, ишлаб чиқаришда жорий этилган инновацион ёндашувлар орқали корхона фаолиятини янада ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда. Надежда Владимировна томонидан ишлаб чиқилган минерал ўғитларни йирик ҳажмларда ишлаб чиқариш технологиялари амалиётга татбиқ этилган бўлиб, бу корхонанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшилашга хизмат қилган.


Шунингдек, у стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат бошқаруви соҳаларидаги билим ва тажрибаси билан ўртоқлашиб, талабаларга келгусида рақобатбардош мутахассис бўлиш учун зарур маслаҳатлар берди.

Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.