Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан "Ўзкимёсаноат" АЖ тизимидаги корхоналар ходимлари ўртасида спортнинг турли йўналишлари бўйича ўтказилаётган "Мустақиллик кубоги" мусобақалари доирасида мини-футбол баҳслари ҳам юқори шижоат ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.
Бир неча жамоа иштирокида кечган беллашувларда иштирокчилар ғолиблик учун бор куч ва маҳоратини ишга солди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, совриндорлар қуйидагича аниқланди:
1-ўрин — "Максам-Чирчиқ" АЖ жамоаси;
2-ўрин — "Қизилқум фосфорит комплекси" жамоаси;
3-ўрин — "Қўнғирот сода заводи" жамоаси.
Спорт мусобақаларининг ташкил этилиши тармоқ корхоналари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда фаол ва соғлом иш муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
"Мустақиллик кубоги" доирасидаги мусобақаларнинг кейинги баҳслари ҳам қизғин давом этмоқда.