Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги: тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

// 19 iyun 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (17.36 MB)


“Ўзкимёсаноат” АЖ тизим корхоналарида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб нишонлаш ҳамда байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.



“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари раислигида ўтган йиғилишда тизим корхоналари раҳбариятлари, маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари, ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилар, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилар, матбуот хизмати вакиллари ҳамда касаба уюшмалари раислари иштирок этдилар.



Тадбир давомида Мустақиллик байрамини юқори савияда ташкил этиш, маънавий-маърифий тадбирлар режаси, тарғибот ишлари ҳамда байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.