Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича олиб борилган ишлар таҳлили

// 14 avgust 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (164.3 KB)

2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ижро аппаратига жами 291 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 68 таси юридик шахслардан, 223 таси эса жисмоний шахслардан келиб тушган. Жами мурожаатларнинг 50 таси қаноатлантирилган, 241 таси бўйича тушунтириш берилган.

Мурожаатларнинг 108 таси ишга кириш, 14 таси минерал ўғит сотиб олиш, 21 таси ҳамкорлик қилиш, 9 таси иш ҳақини ошириш, 22 таси ҳомийлик ёрдами кўрсатиш, 23 таси қонун ва тартиб бузилишлари, 94 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 2021 йил январь-июнь ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖга жами 107 та мурожаат келиб тушган. Шундан 18 таси қаноатлантирилган, 89 таси бўйича тушунтириш берилган. Мурожаатларнинг аксарияти Навоий, Фарғона, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида яшовчи фуқароларга тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали 2021 йил январь-июнь ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖга жами 5 та мурожаат келиб тушган. Шундан 2 таси ижобий ҳал қилинган, 3 таси бўйича тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси орқали 2021 йил январь-июнь ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖга жами 37 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг аксарияти юридик шахсларга тегишли бўлиб, уларнинг 9 таси тижорат таклифлари, 7 таси минерал ўғит сотиб олиш юзасидан, 6 таси ишга жойлашиш, 15 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.

2021 йил январь-июнь ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси томонидан “Фарғонаазот” АЖда, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари томонидан “Навоийазот” АЖда ва Деҳқонобод тумани “Бешбулоқ” МФЙда ҳамда бошқарув раисининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари томонидан “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКда сайёр қабуллар ўтказилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари жамиятнинг ижро аппаратида кўриб чиқилган ҳамда қонунда белгиланган муддатларда мурожаат муаллифларига жавоб берилган.

Жисмоний ва юридик шахслар “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти фаолияти билан боғлиқ турли масалалар бўйича мурожаатларини, шунингдек, маҳсулотларни етказиб бериш ва уларнинг сифат даражаси бўйича таклиф ва эътирозларини 78 140-74-48 ишонч телефон рақами орқали ҳам қолдиришлари мумкин эканлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати