Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Мулоқот — мурожаатлар ечимига хизмат қилади

// 12 Oktabr 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.16 MB)


Корхонада “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдурахмонова иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Унда жамиятда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан атрофлича мулоқот олиб борилди.



Қабул давомида аёллар учун яратилган меҳнат шароитлари, жамоадаги маънавий-руҳий муҳит, ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш, малака тоифасини белгилаш бўйича синовларга оид саволлар кўриб чиқилди. Шунингдек, меҳнат қонунчилиги талаблари, ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.Мулоқот жараёнида иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари, иш фаолияти давомида дуч келаётган масалалари диққат билан тингланди. Билдирилган мурожаатлар юзасидан тегишли маълумотлар тақдим этилиб, уларни ўрганиш ва ижобий ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида фикр алмашилди.



Бундай сайёр қабуллар ходимлар билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш, хотин-қизларнинг меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш, уларнинг касбий ривожланиши ва салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш имконини беради.