Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Минерал ўғитлар маркировкаси: амалиётга қадам

// 30 yanvar 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (36.11 KB)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги “Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни мажбурий маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мазкур тизимни амалиётга татбиқ этиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖда ўқув семинари ташкил этилди.

Унда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари вакиллари, маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими оператори ҳисобланган “CRPT TURON” МЧЖ, шунингдек, маркировкалаш тизими интеграторлари иштирок этди. Семинарнинг асосий мақсади – минерал ўғитлар ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни мажбурий маркировкалаш тизимини жорий этиш жараёнлари, унинг техник ва амалий жиҳатлари бўйича иштирокчиларга батафсил тушунчалар беришдан иборат бўлди.

Тадбир давомида иштирокчиларга маркировкалаш тизимининг ҳуқуқий асослари, “Асл белгиси” миллий ахборот тизимининг ишлаш механизми, маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан то истеъмолчига етказиб беришгача бўлган занжирда рақамли кузатувни ташкил этиш, шунингдек, ахборот тизимларини интеграция қилиш масалалари юзасидан тақдимотлар ўтказилди. 

Шу билан бирга, амалий машғулотлар орқали иштирокчилар маркировка кодларини шакллантириш, уларни маҳсулотга жойлаштириш ва тизимга киритиш жараёнлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Ушбу тизимни жорий этиш орқали ички бозорда маҳсулотларнинг шаффофлигини таъминлаш, контрафакт ва ноқонуний айланмани камайтириш, шунингдек, истеъмолчилар хавфсизлигини ошириш кўзда тутилган. Шунингдек, мазкур ташаббус тармоқда рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштиришга хизмат қилади.

 “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан ташкил этилган ушбу ўқув семинари соҳада фаолият юритаётган корхоналар, мутасадди ташкилотлар ҳамда техник мутахассислар учун муҳим амалий аҳамиятга эга бўлиб, мажбурий маркировкалаш тизимини самарали ва узлуксиз жорий этишга хизмат қилади.