Қишлоқ хўжалигида натижанинг юқори бўлиши ва мўл ҳосил етиштирилиши соҳага сифатли минерал ўғитларнинг ўз вақтидава керакли миқдорда етказиб берилиши билан бевосита боғлиқ.
«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан минерал ўғитларни биржадан сотиб олиш тартибини фермерларга тушунтириш, брокерларга қандай мурожаат қилиш, минерал ўғитларни биржа савдолари орқали сотиб олиш, тикетни корхонага етказиш ёки ушбу тикет орқали омборхонадан юклаш хизматлари тизими ва тартибини тушунтириш юзасидан қатор чоралар кўрилди.
Натижада ж92,6млн тонна,2,2млн тонна242минг тонна149 минг тонна1,5млн тонна4628,1ликёки57,61,3млн тонна 90,0минг тонна74,0минг тонна
Қишлоқ хўжалигига 2024 йил ғалла ва пахта ҳосили учун (соф ҳолда) 358,2 минг тонна азотли, 36,4 минг тонна фосфорли ва 18,5 минг тонна калийли минерал ўғитлар етказиб берилди.
Жорий йилнинг 12 февраль куни Президентимиз раислигида қишлоқ хўжалигида ишга солинмаган янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айнан минерал ўғитларни етказиб бериш йўналишида қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Уларнинг ижроси доирасида фермер хўжаликларига қулайликлар яратиш мақсадида кимё корхоналари томонидан республиканинг 124 та туманида жами 275 та 1,7 млн тонна сиғимга эга минерал ўғит ваколатли омборлари ташкил қилиниб, минерал ўғитлар ушбу омборлардан биржа савдоларига қўйиб борилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 27 февралидан бошлаб, биржа савдоларига минерал ўғитларнинг бошланғич нархларидан ўртача 10% гача пасайтириб харид қилиш аукцион тартибида савдога қўйиш механизми жорий этилди.
2024 йилдан бошлаб жойлардаги омборлардан кластер ва фермерларга минерал ўғитни ташишда транспортни логистика порталида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати