Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Миллий саноат занжири” кўргазмаси саноат кооперацияси учун янги имкониятлар майдонига айланди

// 14 may 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (50.01 MB)

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида “Миллий саноат занжири” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари ҳам фаол иштирок этмоқда.



Мазкур тадбир саноат кооперациясини ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва йирик саноат корхоналари ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилган. Кўргазма доирасида тоғ-кон саноати ва металлургия йўналишидаги юқори технологик маҳсулотлар, саноат стартаплари, илмий ишланмалар ҳамда истиқболли лойиҳалар намойиш этилмоқда.



Шунингдек, маҳаллий контентни кенгайтириш, “шатакка олиш” тизими орқали саноат кооперациясини ривожлантириш, кафолатли харид шартномалари ва янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятлари ҳам тақдим этилмоқда.Тадбир давомида кимё саноати корхоналари томонидан импорт қилинаётган маҳсулотлар ва уларни маҳаллийлаштириш имкониятлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди.



Кўргазмада B2B ва B2G учрашувлари ташкил этилиб, тадбиркорлар, йирик саноат корхоналари, тижорат банклари ҳамда давлат ташкилотлари ўртасида музокаралар олиб борилди.