Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Матбуот котиблари учун семинар ташкил этилди

// 28 mart 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (10.09 MB)

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамкорлигида ўқув-семинари ташкил этилди. Унда Жамият тармоқ корхоналари матбуот котиблари иштирок этди.

Семинарда АОКА бош мутахассиси Муҳаммад Қаршибоев ва “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Рустамбек Эшбеков томонидан матбуот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш,  ОАВ вакиллари билан ишлаш, инқирозли вазиятлардаги фаолият мавзуларида тақдимотлар ва маълумотлар берилди. 

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларни самарали юритиш ва визуал контент яратиш, тармоқ корхоналарининг ижобий имижини шакллантириш, ОАВ ва жамоатчиликлар учун тадбирлар ташкил этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Матбуот хизмати ходимлари фаолиятининг ахлоқий жиҳатлари бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

 “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати