Бугун пойтахтимизда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Маслаҳат кенгашлари учун “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ва имкониятларини янада кенгайтириш” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Семинар Ўзбекистоннинг гендер салоҳиятини мустаҳкамлашга техник ёрдам кўрсатиш доирасида ташкил этилган бўлиб, аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш бўйича маслаҳат кенгашлари фаолиятида гендер интеграциясига бағишланди.
Мазкур тадбирда вазирлик ва идораларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича ташкил этилган Маслаҳат-кенгаши органлари аъзолари, хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар қатнашди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари ҳам ушбу тадбирда иштирок этишди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати