Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Март ойининг "Энг яхши ходимлари" тақдирланди

// 18 aprel 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (490.57 KB)

Бугун "Қўнғирот сода заводи" МЧЖ ҚКда "Ойнинг энг яхши ходимлари" номинациясининг навбатдаги ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Энг муносиблар рағбатлантирилган тадбирда корхона раҳбарияти, бўлим бошлиқлари ва ишчи-ходимлар иштирок этишди.

Тадбирда "Қўнғирот сода заводи" МЧЖ ҚК бош директорнинг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Д.Ахмеджанов, умумий масалалар бўйича мутахассис В.Реимов, касаба уюшмаси раиси Б.Аллияровлар  ой давомида фидокорона меҳнати билан ҳамкасбларига намуна бўлган ходимларни табриклаб, уларга мукофот пуллари учун сертификатлар ва совғаларни топширди.

“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК Матбуот хизмати