Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонуннинг тарғиботига бағишланган йиғилиш ўтказилди

// 25 iyun 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (764 KB)

Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖ бошқарув раиси в.б Тўлқин Зарипов раҳбарлигида соҳавий ўринбосарлар ҳамда тегишли таркибий бўлим раҳбарлари иштирокида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳамда ушбу қонунни жамият фаолиятига татбиқ этишнинг ўзига хос хусусиятлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори хусусида батафсил маълумот берилди.Ундан ташқари Жамиятда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонуни ижросини самарали ташкил этиш, амалга киритишга ҳар томонлама ва пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жумладан, масъулларга қонун кучга киргунига қадар унда белгиланган талаблар ва механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалалар юзасидан Жамиятда  тегишли ишчи гуруҳ тузган ҳолда ўрганишларни ташкил этиш вазифаси юклатилди.

 «Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати