Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Ўзбекистон ва Испания кимё саноатидаги ҳамкорликнинг келгусидаги истиқболларини муҳокама қилди

// 10 aprel 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (73.66 KB)

Мадридда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Жўрабек Мирзамаҳмудов Испания саноат, савдо ва туризм вазирлиги Давлат котиби Шиана Мендес билан музокаралар ўтказди.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигигидаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон кимё саноатида Испания компаниялари билан ҳамкорликнинг кейинги истиқболлари, хусусан, “Максам” компанияси билан мамлакатимизда муваффақиятли ташкил этилган минирел ўғитлар ишлаб чиқарувчи “Максам-Чирчиқ” ва “Аммофос-Максам” корхоналарининг фаолияти муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Тошкентда жорий йилнинг иккинчи ярмига белгиланган Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши кун тартибидаги масалалар юзасидан томонларнинг таклифлари кўриб чиқилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати