Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Лак-бўёқ материаллари ва қопламалар, уларни ишлаб чиқариш учун хомашё, ускуналар ҳамда замонавий технологияларга бағишланган кўргазмага старт берилди

// 16 Sentabr 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (45.55 KB)

Бугун пойтахтимизда лак-бўёқ материаллари ва қопламалар, уларни ишлаб чиқариш учун хомашё, ускуналар ҳамда замонавий технологияларга бағишланган Uzbekistan Coatings Show халқаро кўргазмасига старт берилди.



Тадбирда “Ўзкимёсаноат“ АЖ бошқаруви раиси ҳамда мутахассислар ҳам иштирок этиб, кўргазма экспозициялари билан танишишди. Унда маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари, ишлаб чиқарувчилар ҳамда тадбиркорлар билан мулоқотлар ўтказилиб, лак-бўёқ саноатидаги замонавий технологиялар, янги маҳсулот турлари ва ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.


Кўргазмада 10 та мамлакатдан 70 дан ортиқ компаниялар иштирок этиб, 3000 га яқин ташриф буюрувчилар учун маҳсулот ва ишланмалар намойиш этилди.



Шунингдек, тадбир доирасида бизнес-конференсиялар, панел сессиялари, маҳорат дарслари ва Б2Б учрашувлар ташкил этилган. Уларда соҳадаги долзарб масалалар, янги технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда янги бизнес алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинмоқда.