Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Кун рақами: “Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК да “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар

// 02 dekabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (20.37 MB)

Чинакам халқ ҳаракатига айланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхонларида ҳам кузги кўчат экиш тадбирлари фаол олиб борилмоқда. Хусусан, “Қўнғирот сода заводи»  МЧЖ ҚКга қарашли ҳудудларда, «Элобод шаҳарчаси», Янги Ўзбекистон мавзесида дарахтлар, кўчатлар, буталар ва гуллар экиш, парваришлаш, уларни суғориш ишлари амалга ошириляпти. 

Жорий йилнинг 11-ноябрь куни «Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси Тимур Мухамеджановнинг «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚКга қилган сафари давомида янгидан 8 га ерни ўзлаштириш ва 5 га ерни кўкаламзорлаштириш ва ушбу ерларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш юзасидан вазифалар белгиланган эди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ «Экология ва Яшил иқтисодиёт» бўлими бошлиғи Ниязов Данияр томонидан «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚКда “Яшил макон умуммиллий лойихаси” дастури асосида белгиланган вазифалар ижроси бевосита таҳлил қилинди.

Айни пайтда “Қўнғирот сода заводи»  МЧЖ ҚК карашли “Янги Ўзбекистон” турар-жой массивида унумсиз тупроқ ўрнига 15 км узоқликдан соф тупроқ олиб келиниб, ерлар ўзлаштирилмоқда. Шунингдек, ушбу  ерларга кўкаламзорлаштириш мақсадида маҳаллий ўғит билан ишлов берилмоқда.

Шу билан бирга Янги Ўзбекистон массивини ҳам кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Хусусан янгидан 8 га ер ўзлаштирилиб, 18,6 га ерда агротехник тадбирлар олиб борилди.  Ҳудудда 16 571 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари, 23 429 дона бута кўчатлари ҳамда 6 406 дона гул экилди. 3 785 туп  дарахтга зараркунандаларга қарши ишлов берилди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан тасдиқланган Манзилли дастур асосида жами 40 000 дона кўчат экилди.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати