Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қонун қабул қилинди

// 24 iyun 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (300.84 KB)

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2026-йил 22-июнда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупсияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга, коррупсияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1155-сон Қонун имзоланди.

Мазкур Қонун билан:

◾️ коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларнинг электрон реестри юритилиши;

◾️ “коррупцияга оид жиноятлар” тушунчаси қонунчиликда аниқ белгиланиши;

◾️ давлат органларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тизимлари жорий этилиши;

◾️ комплаенс бўлинмалари фаолиятининг мустақиллиги ва ходимлар хавфсизлиги кафолатланиши;

◾️ айрим коррупцион жиноятлар учун муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгиллаштириш имкониятлари чекланиши;

◾️ коррупциявий хавф-хатарлар харитасини шакллантириш тизими йўлга қўйилиши каби муҳим нормалар белгиланди.

Қонун коррупцияга қарши курашишнинг ягона ва тизимли механизмини шакллантириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини кучайтиришга хизмат қилади.