Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишнинг устувор вазифалари”

// 07 oktabr 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (51.92 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган “Коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишнинг устувор вазифалари” мавзусида навбатдаги семинар ўтказилди.

Тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви аъзолари, департамент, бошқарма,  бўлим бошлиқлари ва Ўзбекситон Респбликаси Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходими Ф.Янгибоев иштирок этди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Ж.Мирзамаҳмудов йиғилиш иштирокчиларини жамият тизимида “Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган йўл харитаси”да бир қатор тадбирлар белгиланганлиги ва уларнинг ижроси таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖда Комплаенс хизмати ташкил этилгани, коррупцияга қарши курашиш бўйича 10дан ортиқ ички меъёрий ҳужжатлар тасдиқланганлиги ва улар билан ўрнатилган тартибда жамият ходимлари таништирилганлиги ва доимий равишда электрон тарзда ахборот олиш учун жамиятнинг ички тармоғи ва расмий-веб сайтида жойлаштирилганлигини маълум қилди.

Ушбу йўналишда олиб борилган ишлар натижасида тизим корхоналарида 26 та хизмат суриштирувлари ўтказилганлиги, 4,5 млрд. сўмдан ортиқ товар моддий бойликларини талон-тарож қилиниши олди олинганлиги, 1,7 млрд. сўм маблағларни тежалганлиги қайд этилди. Шу билан бирга жамият фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш соҳасида жорий йил давомида оммавий ахборот воситалари ва расмий веб-сайтда жами соҳага оид 25 та материаллар жойлаштирилганлиги таъкидланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходими Ф.Янгибоев сўз олиб, ДХХнинг ўз ваколатлари доирасида коррупциянинг ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғиши ҳамда таҳлил қилиши, коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича терговга қадар текширувни ва дастлабки терговни амалга ошириши, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олиниши, аниқланиши ва уларга чек қўйилишини таъминлаш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича бевосита “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари мисолида батафсил маълумот бериб ўтди.

Йиғилиш сўнггида коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда асосий куч жамоатчилик эканлиги, шу боис жамиятда бу иллатларга нисбатан иммунитетни шакллантириш, уларнинг салбий оқибатларини англаб етган ҳолда, шахсий масъулиятни ошириш орқали коррупцияга қарши курашишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозимлиги таъкидланди.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати