“Ўзкимёсаноат” АЖда Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида ЭРМ компанияси маслаҳатчиси Юлия Добролюбова томонидан жамиятда “Корпоратив иқлим бошқаруви” мавзусида икки кунлик семинар ўтказилди.
Семинарда “Навоиязот” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ, “Аммофос-Максам” АЖ, “Деҳқонобод калий заводи” АЖ, “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК, “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖларнинг саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиқлари, экология бўлими раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишди.
Ташаббуснинг асосий мақсади “Навоиязот” АЖ негизида, Париж келишуви мақсадларига мувофиқ 2050-йилгача нол ташланмаларига эришишда паст углеродли ривожланиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишдан иборат.