“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ хотин-қизларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни соғлом турмуш тарзига ўтишларини таъминлаш, аёллар ўртасида учраётган зарарли одатлар, аср касалликларидан асраш мақсадида енгил атлетика спорт ўйинлари ўтказилди.
Унда аёллар
- 100 метрга югуриш;
- арқонда сакраш;
- узунликка сакраш каби шартларда ўз маҳоратларини синаб кўришди.
Мусобақа натижаларига кўра,
1-ўрин Матбуот котиби С.Суюновага;
2-ўрин Хўжалик бўлими ишчиси Гулмира Темировага;
3-ўрин Қозонхона оператори Элмера Муйидиноваларга насиб этди.
Корхона хотин-қизлари учун ташкил этилган мусобақа кўтаринки руҳда бўлиб ўтди ва эсда қоларди таассуротларга бой бўлди. Якунда ғолибларга корхона раҳбариятининг эсдалик совғалар топширилди.
“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ Матбуот хизмати