Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Корея-Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти кимё-технология инновация марказини ташкил этиш» лойиҳаси доирасида шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

// 13 sentabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (24.32 MB)

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни «Ўзкимёсаноат» АЖда «Корея-Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти кимё-технология инновация марказини ташкил этиш» лойиҳаси доирасида лойиҳа бош пудратчиси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди. 

Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти, Hyundai Corporation  катта вице-президенти - Чой Ин-Бом, жамоа раҳбари Квак Хо-Мин, «Bomi Engineering & Construction Co., Ltd.» компанияси ижрочи вице-президенти Канг Чанг Ҳун ва «SeAH» компаниясининг халқаро бизнес бўлими раҳбари Жонг Жун-Ён иштирок этишди. 

«Корея-Ўзбекистон» илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти кимё-технология инновация маркази” «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти – Кимё технологиялари марказини ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва «Кимё саноати учун инновацион кимёвий илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарорларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Маросимда «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда «Hyundai Corporation» таркибидаги «Hyundai», «Bomi», «SeAH» компаниялари ўртасида тўрт томонлама шартнома имзоланди. 

Ушбу марказ республикамиз кимё саноатига замонавий хорижий тажрибаларни жалб қилиган ҳолда, соҳа мутахассисларининг касбий кўникма ва билимларини ошириш, илм-фан, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ўртасида чуқур интеграциялашувини таъминлаш, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга кенг жалб қилишга хизмат қилади. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати