“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид “Жамиятнинг коррупцияга қарши сиёсати”, “Ахлоқ кодекси”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати”, “Ўзкимёсаноат” АЖда контрагентларини текшириш бўйича қўлланма, “Жамият томонидан тузилаётган шартномаларни келишиш, имзолаш ва ижро этиш сиёсати”, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг ички текширувларини ўтказиш сиёсати”, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг алоқа каналлари орқали олинган хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлаш тўғрисида низом”, “Совға бериш ва қабул қилиш, вакиллик харажатларини амалга ошириш ва бизнес меҳмондўстлик қабул қилиш сиёсати”, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг хайрия ва ҳомийлик фаолияти тўғрисидаги сиёсати”, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг Комплаенс хизмати тўғрисида низом” ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинди.
Мазкур ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрнатилган тартибда жамият ходимларига таништирилди ва доимий равишда электрон тарзда ахборот олиш учун жамиятнинг ички тармоғида ва расмий веб-сайтида жойлаштирилди. Бундан ташқари, “Ўзкимёсаноат” АЖ расмий веб-сайтига ҳам “Жамиятнинг коррупцияга қарши сиёсати”, “Ахлоқ кодекси” ва “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати” жойлаштирилди.
Ҳисобот даврида “Навоийазот” АЖ, “Фарғоназот” АЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ, “Деҳқонобод калий заводи” АЖ, “Жиззах пластмасса” АЖ ва “Биринчи резинатехника заводи” МЧЖда комплаенс хизматлари ташкил этилиб, мазкур ички меъёрий ҳужжатлар тўлиқ ички буйруқлар билан тасдиқланди ва ходимларга таништирилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖда коррупцияга қарши талаблар ва ахлоқий меъёрларга ва қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишга доир бевосита жамият бошқарув раиси томонидан 4 та тадбир ўтказилди ва унда тизим корхоналарида мазкур соҳадаги камчиликлар эътироф этилди.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида ташкил этилган ишлар ва ахборот каналлари орқали келган маълумотлар таҳлили натижасида “Ўзкимёсаноат” АЖ коррупциоген ҳолатлар 5 та йўналишда қайд этилганлигини кузатиш мумкин.
1. Фуқароларни ишга олиш ва меҳнат муносабатларида манфаатлар тўқнашуви.
2. Харидларни ташкил этиш соҳасида.
3. Корхона омборхоналаридаги товар-моддий бойликларини ва тайёр маҳсулотларни сақлаш соҳасида.
4. Логистика-транспорт воситаларини техник эксплуатацияси соҳасида.
5. Тармоқ корхоналари масъул ходимлари томонидан ўз хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда таъмагирлик қилиш.
2021 йил 1 июль ҳолатига жисмоний ва юридик шахслардан кимё саноати корхоналарга келаётган мурожаатларнинг асосий қисми яъни 47 фоизида кимё саноати корхоналарига ишга олиш, меҳнат муносабатларидаги муаммолар мавжудлиги маълум қилинган.
Меҳнат муносабатларида қонун бузилиш ҳолатларини ўрганиш мақсадида жами 26 та хизмат суриштируви ўтказилган, натижалари бўйича тегишли хулосалар раҳбариятига тақдим этилган.
Тизим корхоналари томонидан ҳисобот даврида 3085 та шартнома тузилган. Тузилаётган шартномаларнинг ташаббускор томонидан контрагентларни ўрганиш орқали унинг ишончлилиги, молиявий барқарорлиги, давлат амалдорлари билан алоқадорлиги, манфаатлар тўқнашуви мавжудлигини текшириш орқали бўлиши мумкин бўлган хавфларни камайтириш ишлари фақатгина 20% шартномаларда амалга оширилган.
Бундан ташқари, кимё саноати корхоналарининг 2021 йил учун бизнес режасидаги совға бериш, вакиллик харажатларини оптималлаштириш натижасида 1,6 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар тежалиши билан бирга коррупцион ҳолатларнинг олди олинган.
Тизим корхоналари томонидан тайёр маҳсулотни сақловга берилган тадбиркорлик субъектларида 58,4 млрд. сўмдан ортиқ минерал ўғитлар камомади аниқланди.
Шу билан бирга тармоқ корхоналарда 4,0 млрд. сўмга яқин минерал ўғит, 500,0 млн. сўмдан ортиқ товар моддий бойликлари ва 100,0 млн. сўмдан ортиқ ёқилғи-мойлаш материалларини талон-тарож қилишнинг олди олинди.
Бундан ташқари кимё корхоналарида металлолом йиғиш ва бошқа харажатлар учун ишчи ходимлардан пул йиғишга ҳолатига чек қўйилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖда тасдиқланган “Йўл харитаси”да тизим корхоналари ходимлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида тушунтириш ишларини олиб бориш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти масъул ходимлари ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари иштирокида 4 та семинар ўтказилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Сирдарё вилояти прокуратураси тақдимномалари асосида жиноят иши доирасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда жамият ходимлари орасида иқтисодий жиноятларга нисбатан муросасизлик ҳиссини шакллантириш ва жиноятларнинг оқибатлари хусусида 3 та тушунтириш профилактик тадбирлар амалга оширилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ходимларда қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш ҳамда коррупцияга нисбатан ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини баҳолаш мақсадида тест синовлари ўтказилди ва унда жамиятнинг 73 нафар ходими “Test.uks.uz.” платформаси орқали тест синовларида катнашди. Тест саволлари натижасида аниқланган кўрчаткичлар асосида ходимларнинг кейинги ўқув-семинарларда тушунтириш профлактик тадбирлар йўналиши белгилаб олинади.
Жамият ва тизим корхоналари ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларни ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида компаленс хизмати ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида 97 та тушунтириш-профилактик тадбирлари амалга оширилди.