Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

KOICA ва "Ўзкимёсаноат" АЖ стипендиатлар билан учрашув ўтказди.

// 12 mart 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (413.77 KB)

Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси “Ўзкимёсаноат” АЖ билан ҳамкорликда  KOICA стипендия дастури янги гуруҳи билан учрашув ўтказди. 

Мутахассислар Кореянинг Даежон шаҳридаги Фан ва технология университети (УСТ) магистратура босқичида ўқишни бошлайди.

Бугунги кунгача дастур учун магистратурага 9, докторантурага 3 нафар номзод танлаб олинди. Улардан 6 магистрант ва 3 нафар докторант аллақачон  стипендия дастурларида Кореяда ўқишни бошлашган. Март ойида улар сафига яна 3 нафар магистрант қўшилади. Бу талабалар танлов асосида сараланади. Танлов эса Ўзбекистон бўйлаб кимё муҳандислиги мутахассислигида таҳсил олаётган барча учун очиқ. 

Мазкур стипендия дастури КОИCА, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Корея илмий-тадқиқот ташкилоти ((KRICT) билан ҳамкорликдаги “Кимёвий технологиялар маркази ( (UzccT)) салоҳиятини ошириш” (7,0 миллион АҚШ доллари/2021-2027 йиллар), йирик ташаббуснинг бир қисми ҳисобланади. KOICA талабаларнинг ўз илмий ишларига бор эътиборларини қаратиши ва сифатли таълим олишлари учун ўқув харажатларини тўлиқ молиялаштиради.Лойиҳа Ўзбекистон кимё саноатининг рақобатбардошлигини ошириш, 2025-йилгача Ўзбекистон кимё технологиялари маркази (ЎзКМТ) учун операцион инфратузилмани яратиш ва соҳада юқори даражали кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

Тадбирда KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Ким Тае Хун Буюк Британияда таҳсил олган мутахассис сифатида шахсий тажрибаси билан ўртоқлашди. У янги маданият ва муҳитга мослашишнинг аҳамияти,  талабаларни чет элда вақтларини унумли ўтказиш имкониятидан фойдаланишга ундади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ лойиҳа офиси директори Акмал Маҳмудов нуфузли стипендия дастурининг аҳамиятини  таъкидлаб, талабаларни Кореяда таълим олишда аниқ мақсадлар қўйиш, тажрибаларини максимал даражада оширишга ундади.