Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда ходимлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда Жамиятда мутолаа маданиятини шакллантириш мақсадида «Китобхон ходим» кўрик-танловининг 1-босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда кимёгарлар 3 шарт асосида ўз билимларини синовдан ўтказишди. Ҳайъат аъзоларининг якуний баҳолаш натижасига кўра:
1- ўрин – Муниса Холиқова, Сув таъминоти ва канализация цехи, Кимёвий эритмалар тайёрлаш аппаратчиси;
2 - ўрин – Хасан Ашуров, Малакани баҳолаш маркази бошлиғи;
3 - ўринни – Нилуфар Норқобилова, КЎИЧ 1-цехи тарозибони қўлга киритди.
Ғолиблар пул мукофоти билан тақдирланади.
Эслатиб ўтамиз, «Китобхон ходим» кўрик-танловининг 2-босқичи октабр ойининг 2-ўн кунлигида «Ўзкимёсаноат» АЖда ўтказилиши режалаштирилган.
«Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати