Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Кимё тармоғи экспорт географиясини кенгайтирмоқда - инфографика

// 06 avgust 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (5.1 MB)

2025-йилнинг январ-июн ойлари давомида кимё корхоналари томонидан 9,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу саноатдаги юқори динамик ўсиш мамлакатнинг агросаноат мажмуаси эҳтиёжларини қондириш билан бирга, экспорт имкониятларини ҳам янада кенгайтирмоқда.

Хусусан, йилнинг биринчи ярим йиллигида 307,4 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Бу режага нисбатан 111,3 фоизни, ўсиш суръати эса 135,6 фоизни ташкил этди. Маҳсулотлар 55 та давлатга экспорт қилинди, шундан 167,6 млн долларлик минерал ўғитлар, 139,7 млн долларлик кимёвий маҳсулотлар энг йирик улушга эга бўлди.

Таъкидлаш жоиз, экспорт географияси ҳам кенгайиб бормоқда. Анъанавий қўшни давлатлар билан бир қаторда Европа мамлакатларига 63,2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, янги бозор сифатида 

  • Жанубий Америка (Бразилия, Перу, Чили) 
  • Жануби-Шарқий Осиё 
  • Туркия
  • Ҳиндистон 
  • Эрон 

ва бошқа мамлакатлар билан ҳам ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Бу эса тармоқнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини яна бир бор тасдиқлайди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати