Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Кимё саноати ва таълим интеграцияси мустаҳкамланмоқда

// 02 aprel 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (53.95 MB)

Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси “Янги Ўзбекистон” университетига ташриф буюриб, олий таълим муассасаси раҳбарияти билан муҳим учрашув ўтказди. 

Унда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Мулоқот давомида таълим даргоҳи фаолияти, унинг нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё миқёсидаги нуфузи алоҳида таъкидланди. 

Шунингдек, дунёнинг етакчи университетлари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хусусан, Германиянинг University of Munich, Буюк Британиянинг Cranfield University, Гонконг ва Пекин университетлари билан амалга оширилаётган қўшма таълим дастурлари юқори малакали кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Янги Ўзбекистон” университети ўртасида кимё соҳасида кадрлар тайёрлаш ҳамда илм-фанни ривожлантиришга қаратилган “йўл харитаси” имзоланган. Учрашувда ушбу ҳужжатда белгиланган вазифалар ижроси ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Шу билан бирга, олийгоҳнинг хорижий профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқариш корхоналари учун экологик тоза ечимлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди. 

Ташриф доирасида университет ҳузурида ташкил этилган сунъий интеллект кластери, шунингдек, материалшунослик, лазер ва нанотехнология лабораториялари фаолияти билан яқиндан танишилди.

Бу каби ҳамкорлик илм ва саноат уйғунлигини таъминлаш, мамлакатнинг инновацион ривожланишда муҳим туртки бўлиши таъкидланди.