
“Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамкорлигида кимё саноати соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбир давомида техник жиҳатдан тартибга солиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, мувофиқликни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги ПФ–25-сон Фармонига мувофиқ, тадбиркорлар ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш, техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ҳамда соҳада замонавий механизмларни жорий этиш бўйича қатор вазифалар белгиланган.
.jpg)
Мулоқот жараёнида экспорт бозорлари талабларига мос стандартларни жорий этиш, стандартлаштириш тизимини янада ривожлантириш, халқаро стандартларни қабул қилиш суръатларини ошириш, бозор назоратини такомиллаштириш ва соҳани рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.Шунингдек, кимё саноати йўналишида фаолият юритаётган STQ 20 “Кимё саноати” техник қўмитасининг фаолияти, халқаро стандартларни жорий этиш бўйича истиқболдаги режалар ҳамда корхоналарга кўрсатилаётган амалий кўмак масалалари муҳокама қилинди.
.jpg)
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги устувор вазифалар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
.jpg)
.jpg)
.jpg)