Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “Кимё атамаларининг изоҳли луғатини яратиш” мавзусида навбатдаги илмий семинар ўтказилди

// 20 iyun 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (673.28 KB)

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган лойиҳалар танловининг 44 турида филология, педагогика ва психология фанлари йўналиши бўйича “Кимё атамаларининг изоҳли луғатини яратиш” мавзусида бажарилиши бир йилга мўлжалланган амалий лойиҳалар танлови доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг тилшунос олимлари, “Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари ва кимё соҳаси мутахассислардан иборат илмий жамоа томонидан амалий лойиҳа тайёрланди. Мазкур лойиҳа натижалари кимё саноатига оид атамаларни давлат тилида ягона шаклда қўллаш, соҳа учун қўлланмалар, техник регламент, касб стандартлари, йўриқнома ва бошқа илмий-техник ҳужжатларни давлат тилида сифатли ишлаб чиқилишига хизмат қилади.

Илмий семинар доирасида “Кимё атамаларининг изоҳли луғатини яратиш” мавзусида бажарилиши бир йилга мўлжалланган амалий лойиҳалар бўйича соҳа мутахассисларининг таклифлари тингланди. Бажарилиши режалаштирилган вазифалар ижроси, истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Онлине тарзда ўтказилган илмий семинарда тармоқ корхоналарининг масъул ходимлари ҳам иштирок этди ҳамда иш жараёнида кимё соҳаси бўйича ўзбек тилида муқобилини топмаган атамалар рўйхатини шакллантириш вазифаси юклатилди.

Шу ўринда, биринчи ўзбек кимёгар олимаси Зарифа Саидносированинг “Ойбегим менинг” китобида ёзиб қолдирган хотираларини эслаш ўринли: “Мен 1930 йилдан бошлаб, ўрта мактаблар учун кимёдан дарслик ёзишни ўйлай бошладим. Бунинг учун энг аввал кимё атамаларини ишлаб чиқиш керак эди. Шунинг учун мен атамалар билан шуғуллана бошладим ва айни замонда дарслик ёзишга ҳам ҳозирлик кўрдим. Рабфаклар ва техникумлар учун ёздигим “Анорганик кимё” дарслиги босилиб чиқди. Ҳажми 18 босма тобоқ бўлиб, лотин ҳарфи ила чоп этилган. Бу кимё фанидан ўзбек тилида чоп этилган биринчи дарслик эди”. Олима томонидан амалга оширилган ишлар таҳсинга сазовор, албатта. “Кимё атамаларининг изоҳли луғати”ни яратишда ушбу тажрибалардан, албатта, самарали фойдаланамиз.

 

Кумуш Абдусаламова