Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Киберхавфсизлик: киберхавфлардан ҳимояланиш муҳим

// 14 avgust 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (32.45 MB)

“Ўзкимёсаноат” АЖда Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Жамият ходимлари учун киберхавфсизлик мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда интернет маконида кибержиноятлардан ҳимояланиш, фирибгарлик ва алдовларнинг олдини олиш, шахсий ҳамда хизмат маълумотларини муҳофаза қилиш, шунингдек, “кибергигиена” қоидаларига амал қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Мутахассислар томонидан фишинг ҳужумлари, сохта ҳаволалар, зарарли файллар ва турли фирибгарлик схемалари ҳақида маълумот берилди. Ходимларга шубҳали ҳаволаларни очмаслик, нотаниш файлларни юкламаслик, пароль ва аккаунтларни ишончли ҳимоя қилиш, икки босқичли аутентификациядан фойдаланиш, банк картаси маълумотлари ва SMS-кодларни бегона шахсларга бермаслик тавсия этилди.

Шунингдек, киберҳужум ёки шубҳали ҳолатга дуч келинганда тўғри ҳаракат қилиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Таъкидланганидек, киберхавфсизликни таъминлашда ҳар бир ходимнинг рақамли саводхонлиги ва кибергигиена қоидаларига амал қилиши муҳим аҳамиятга эга.