Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Карбамид нима?

// 12 mart 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (231.78 KB)

Карбамид- ГОСТ 2081-2010  - "Б"- маркали - .H2N-CO-NH2. - Углерод, азот, кислород ва водороддан ташкил топган органик бирикма. Оқ кристалл, кичик шар кўринишида бўлади. Сувда тез эрийди ва ҳидсиз бўлади. Таркибидаги амид шаклидаги азот миқдори 46,2%ни ташкил этади. 

Карбамиддан нафақат қишлоқ хўжалигида, балки хом ашё сифатида саноатнинг кўплаб соҳаларида, тиббиётда, косметик воситаларни ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилади. 

Карбамид турли хилдаги тупроқ ва ўсимликларга мос тушувчи универсал ва хавфсиз минерал ўғит. Уни сақлаш, ундан фойдаланиш қулай, тупроққа ҳам зарари кам. Таркибида азот моддаси кўп. 

Афзалликлари: 

-қишлоқ хўжалиги экинларининг фаол ўсиши ва ривожланишига ёрдам беради

-табиий массанинг ўсишини тезлаштиради ва илдиз тизимини нормаллантиради; 

-зараркунандалар ва ноқулай об-ҳавога чидамлилигини ривожлантиради; 

-эрта баҳорда гуллашни кечиктиради, яъни совуқда гулларнинг нобуд бўлиш эҳтимолини камайтиради; 

-трансплантация, совуқ ва бошқа салбий об-ҳаво шароитларига чидамлиликни оширади; 

-озуқавий компонентлар ҳажмини оширади; 

-ҳосилнинг таъм параметрларини яхшилайди; 

-юқори ҳосил беради.