Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

JP Morgan компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

// 28 oktabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (2.53 MB)

«Ўзкимёсаноат» АЖда JP Morgan компанияси вице-президенти Арсений Лобойко билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда 2024 йил учун кутилган молиявий натижалар, EBITDA ва Debt/EBITDA кўрсаткичлари, евробондлар чиқариш режалари юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан бирга, потенциал инвесторлар билан учрашувлар ташкил этишга келишиб олинди. Бу учрашувларда «Ўзкимёсаноат» АЖнинг евробондлар чиқариш истиқболлари ва компаниянинг жорий молиявий ҳолати ҳақида батафсил маълумот тақдим этилиши режалаштирилмоқда. 

Бу келгусида компаниянинг халқаро капитал бозоридаги режалари ва истиқболлари ҳақида инвесторларга кенгроқ тушунча бериш имконини яратади.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати