Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Жаҳон композит материаллар бозори 2035 йилга бориб 224,3 млрд долларга етади

// 27 iyul 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (2.08 MB)

2025 йилда жаҳон композит материаллар бозори ҳажми 125,6 млрд долларни ташкил этди. Таҳлилларга кўра, бозор ҳажми 2026 йилдаги 133,2 млрд доллардан 2035 йилга келиб 224,3 млрд долларгача ўсади. Бу эса ҳар йили ўртача қарийб 6 фоизлик ўсиш суръатини англатади. Бундай баҳони PR агентлиги ўзининг сўнгги тадқиқотида келтирган.

2025 йилда Осиё–Тинч океани минтақаси (ОТОМ) бозорда етакчилик қилди ва умумий бозорнинг 46 фоиз улушини эгаллади. Ўтган йили минтақадаги бозор ҳажми 57,1 млрд долларни ташкил этган бўлса, 2035 йилга келиб бу кўрсаткич 102,3 млрд долларга етиши кутилмоқда. Шу билан бирга, прогноз даври якунига қадар минтақанинг бозордаги улуши деярли ўзгармайди.

Композит материалларга бўлган талабнинг ўсишига, аввало, авиация-космик саноат, автомобилсозлик ҳамда қурилиш тармоқларида енгил вазнли материалларга эҳтиёжнинг ортиб бораётгани асосий омил бўлмоқда.

Тадқиқотда қайд этилишича, маҳсулот турлари кесимида шиша толали композитлар (fiberglass composites) сегменти энг катта улушга эга бўлиб, бозорнинг 61 фоизини ташкил этади. Якуний истеъмол соҳалари орасида эса автомобилсозлик ва транспорт тармоқлари етакчилик қилмоқда.