Бугунги жадал ривожланиб бораётган глобаллашув даврида хорижий тилларни пухта эгаллаган кадрларга бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Айнан шу муносабат билан “Деҳқонобод калий заводи” АЖда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш ҳамда бу борада ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2024-йилда ишчи-ходимларни малакасини ошириш режасига асосан жамиятда Ўқув маркази томонидан инглиз тили бўйича ўқув курси ташкил қилинди. Бу эса албатта ишчи-ходимлар орасида хорижий тилларга қизиқувчиларнинг ортишига ва чет тилларини ўрганишнинг кенг оммалашувига замин бўлади.
Ўқув курслари жорий йилнинг август ойига қадар давом этади. Бундан ташқари жамиятда хитой ҳамда рус тиллари бўйича ўқув курсларини ўтказиш режалаштирилган.
“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати