Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Илмий-интеллектуал хакатон ўз ишини бошлади

// 27 may 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (13.16 MB)

Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт ҳафталиги доирасидаги «Кимё саноати ёш мутахассислари форуми» давом этмоқда. 

Иштирокчиларга форум, ундан кўзланган мақсадлар, форум давомида бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳақида маълумотлар берилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” Фармони ижросини таъминлаш, кимё саноати ёш мутахассисларининг малака ва тажрибаларини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграция жараёнларини кучайтириш мақсадида ўтказилаётган ушбу миллий форумда кимёгарларнинг  билим ва малакаларини синовдан ўтказиш мақсадида  турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, семинар-тренинглар, раҳбар ва ёшлар учрашувлари ҳамда кўнгилочар тадбирлар ташкил этилиши кўзда тутилган.   

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати