Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси

// 04 iyul 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (556.92 KB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни ошириш борасида қатор олий таълим даргоҳлари ва илмий тадқиқот муассасалари билан фаол ҳамкорлик олиб бормоқда. 

Бу ўз навбатида Жамият тармоқ корхоналарида иш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган масалаларнинг конструктив ва амалий жиҳатдан ҳал этилишида, янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ қилинишида муҳим омил бўлмоқда.

Хусусан, Жамиятнинг Инновация ва янги технологияларни жорий этиш бўлими Тошкент кимё-технология институти Ноорганик моддалар факултети билан ҳамкорликда асетилен ишлаб чиқаришда ишлатилган сулфат кислотасини қайта тиклаш ва органик чиқиндилардан тозалаш лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. 

Бу каби амалий ишлар таълим даргоҳининг илмий салоҳиятидан фойдаланиш, йирик ишлаб чиқариш корхоналари билан саноат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш баробарида ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни такомиллаштириш, янги технологияларнинг интеграция қилинишини таъминлайди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати