Мамлакатимизда кимё саноатини барқарор ва экологик йўналтирилган ривожлантириш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни ўзаро интеграция қилган ҳолда янги лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Ана шундай амалий ташаббуслардан бири “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖдаги шлам тўплагичларда йиғиладиган техноген сувларни хлор ионларидан самарали тозалаш лойиҳасидир.
Ушбу лойиҳа Жамиятнинг Инновация ва янги технологияларни жорий этиш бўлими Тошкент кимё-технология институти Ноорганик моддалар факултети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қайта ишлаш жараёнларини самарали ташкил этиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати