Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик

// 12 mart 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (35.25 MB)

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида рус олими Д.И.Менделеев таваллудининг 190 йиллигига бағишланган “Россия илм-фан кунлари” дастури ўз ишини бошлади. 

100 дан ортиқ олимлар ва тадқиқотчилар жумладан, Россия ОТМ Ўзбекистондаги филиаллари талабалари илм-фан ва технология соҳасидаги сўнгги ютуқларга бағишланган қизиқарли маърузалар ва суҳбатларга гувоҳ бўлишди. Ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олиш, илмий суҳбатлар қилиш имкони яратилди. 

Тадбирда тадқиқотчилар ва талаба ёшлар икки мамлакат аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича илғор тадқиқот ва ишланмаларга бағишланган маърузалар ҳам бўлди. Яқин келажакда амалиётга муваффақиятли татбиқ этилиши мумкин бўлган тиббиёт, кимё ва ядро технологиялари соҳасидаги технологик муаммолар ва илмий ечимларни муҳокама қилишди.

Шу билан бирга иштирокчиларга  “ФАНК. Дунёни ўзгартирувчи ғоялар ва технологиялар” номли илмий филм намойиш этилди. Филмда тиббиёт, термоядро энергетикаси, гуманитар фанлар ва экология соҳаларидаги тадқиқотлар ва уларнинг аҳамияти ўз аксини топган. Тадбирнинг иккинчи кунида талаба-ёшлар ўзларининг илмий изланишларини тақдимот қилишади ва “Лаборатория ҳамма учун!” маърифий тадбири тақдим этилади. Ёшлар физика, кимё ва биология бўйича билимлари орқали ўз ғояларини синаб кўришлари мумкин бўлади.