Бугун Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин қизлар қўмитаси томонидан 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Мўтабар аёл” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Анча йиллардан буён турли соҳаларда фаолият юритаётган ва мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшиб келаётган оқила, доно, жамоат ишларида фаол, қолаверса ўз касбининг моҳир устаси бўлган аёллар ушбу мукофот билан тақдирланишди.
Қувонарлиси, мана шундай юксак эътироф этилган мўътабар аёллар орасида “Ўзкимёсаноат” АЖ Маъмурий хўжалик бошқармаси ходимаси Нурхон Исхакова ҳам бор.
“Ўзкимёсаноат” АЖ жамоаси Нурхон Исхаковани ушбу мукофот билан қутлайди ва келгусидаги ишларига улкан зафарлар, оилавий фаровонлик тилайди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати