Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Хушхабар: «Ўзкимёсаноат» АЖ «Давлат тилида иш юритиш бўйича энг намунали вазирлик-идора» номинациясида ғолиб бўлди.

// 13 dekabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (4.36 MB)

Бугун пойтахтимиздаги Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида «Энг намунали вазирлик-идора» ҳамда «Энг намунали туман-шаҳар» танловлари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан мамлакатимиздаги маънавий-маърифий соҳалардаги ишларга муносиб баҳо бериш, бу борада энг намунали туман-шаҳар, вазирликларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур танловда «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳар йили фаол иштирок этади. 

Аҳамиятлиси, бу йил Жамият ва тармоқ корхоналарида давлат тилида иш юритиш ҳамда олиб борилаётган ишлар юксак баҳоланиб, «Давлат тилида иш юритиш бўйича энг намунали вазирлик-идора» сифатида эътироф этилди. 

Жамиятимиз ва тизим корхоналари давлат тилимизнинг мавқеини юксалтиришда ва бу ишда намуна бўлишда давом этади.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати