Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Хотин-қизлар учун психологик семинар-тренинг ташкил этилди

// 30 may 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (24.01 MB)

“Кимё саноати ёш мутахассислари” миллий форумида малакали психолог Гўзал Утабекова ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъул ходими Нодира Каримовалар иштирокчи хотин-қизлар билан учрашишди.  

Масъуллар “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда тармоқ корхоналарида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган ишларни юксак эътироф этишди. 

Миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган ушбу учрашувда экспертлар хотин-қизларнинг шахсий ривожланишини ошириш, касбий маҳоратни юксалтириш, руҳий зўриқишларни камайтириш борасида сўз юритишмоқда. 

Маҳорат дарси интерактив ўйинлар билан янада қизиқарли ўтмоқда. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати