Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Хон атлас” жозибаси

// 27 sentabr 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (31.49 MB)

Бугун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида фаолият юритаётган аёл-қизлар  “Хон атлас” ойлиги муносабати билан ранг-баранг ва ўзига хос миллий либослармизда ишга келиб, ҳамкасбларга ижобий кайфият улашишди.

Миллий либос — бу шунчаки кийим эмас, балки юртимизнинг бой тарихи, халқимизга хос нафосат ва анъаналарни ўзида жамлаган маънавий бойлик. 

Айтиш жоизки, мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланаётган “Хон атлас” ойлиги барча соҳада меҳнат қилаётган юртдошларимизни миллий меросга бўлган эҳтиром асосида бирлаштирмоқда. Ойлик доирасида ташкил этилаётган тадбирлар халқимизнинг маданий қадриятларини янада кенг тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари эса ушбу жараёнларда фаол иштирок этиб, миллий ўзликни англаш ва уни келгуси авлодларга етказишда ибрат бўлмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати