Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш кўникмаларини ошириш мақсадида махсус ўқув курси ташкил этилди

// 16 oktabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (29.88 MB)

Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш кўникмаларини ошириш мақсадида махсус ўқув курси бошланди. 

«Cert Academy Group» халқаро тренинг ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур курсда ИСО 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқ коррупцияга қарши кураш чоралари, унинг келиб чиқиш сабаблари, жамият учун оқибатлари, шунингдек, антикоррупцион менежментнинг асосий терминлари ҳақида тушунчалар берилмоқда. 

Қолаверса, жамиятда коррупцион хавф-хатарларни камайтириш, ташкилотнинг таркибий бўлинмаларида коррупцияга қарши менежмент тизимларининг ички аудитини олиб боришдаги аҳамияти ҳақида тушунтирилмоқда.    

Махсус ўқув курси 3 кун давом этиши режалаштирилган.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати