
Корхонанинг 910-цехида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан мулоқот ташкил этилди. Учрашув давомида жамиятда аёлларнинг самарали фаолият юритиши, ўз касбий маҳорати ва тажрибасини намоён этиши учун зарур шароитларни яратиш, меҳнат жараёнида уларнинг манфаатларини таъминлаш ҳамда иш жойларида қулай, хавфсиз муҳитни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, мутахассисларнинг дуч келаётган масалалари, уларни қизиқтирган саволлар ва таклиф-мулоҳазалари тингланди.

Таъкидлаш жоизки, меҳнат жамоасида соғлом муҳитни қарор топтириш, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш, меҳнатга муносиб рағбат корхона фаолиятида муҳим ўрин тутади. Бу борада хотин-қизлар билан мунтазам мулоқотлар ўтказиш, уларнинг таклифларини ўрганиш ва ташаббусини қўллаб-қувватлаш долзарб аҳамиятга эга.

Масъуллар иштирокида ташкил этилган бундай тадбирлар соҳага тааллуқли ташаббус, фикр ва мулоҳазаларни бевосита ўрганиш, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.