Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Ходимлар билан сайёр учрашувлар ўтказилди

// 10 iyul 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (891.38 KB)

«Ўзкимёсаноат»АЖ бошқаруви раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Санобар Абдураҳмонова Конимех туманидаги полипропилен қоп ишлаб чиқариш цехи ходимлари фаолияти билан танишди.

Хотин-қизлар учун яратилган меҳнат шароитлари кўздан кечирилди, уларнинг таклиф, мулоҳазалари тингланди, муаммолари ўрганилди, соҳа вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Аёлларнинг моддий манфаатдорлиги, олий таълимга қамраб олиниш даражаси, оилавий масалалар, қўшимча даромад олишлари учун имконият яратиш сингари мавзуларда сўз юритилди.

Шунингдек, Жамият бошқаруви раиси Фаррух Самадов 701-цех ходимлари билан учрашди. Дастлаб соҳа вакилларининг мурожаатлари тингланди. Корхона ходимларининг иш ўринларини оптималлаштириш, фаолиятни амалга оширишда қўшимча қулайлик яратиш, соҳа вакилларини моддий жиҳатдан рағбатлантиришга оид бир қатор саволларига жавоб берилди. Цехда ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш мақсадида замонавий технологиялар билан таъминлаш кўзда тутилгани, ходимлар томонидан тайёрланаётган янги маҳсулотларнинг харидоргирлиги хусусида маълумот берилди. Ёш мутахассисларнинг танловлардаги фаол иштирокини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз борди. Юртимизда хотин-қизларга қаратилган эътибор, имтиёзлар тилга олинди.

Сайёр учрашув ходимлар мурожаатларини ўрганиш, уларни ижобий ҳал этиш, ечимталаб масалалар муҳокамасига қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

«НАВОИЙАЗОТ» АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ