Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Хитойнинг "2 ҲУДУД 1 ПАРК" технопарки вакиллари "Чирчиқ" технопаркига ташриф буюришди

// 22 Oktabr 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.27 MB)

"Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркига Хитой Халқ Республикаси иштирокида амалга оширилаётган "2 ҲУДУД 1 ПАРК" технопарки вакиллари амалий ташриф билан ташриф буюрди.



 Ташриф доирасида делегация "Чирчиқ" технопарки фаолияти, унинг ишлаб чиқариш ва муҳандислик инфратузилмаси, резидентлар маҳсулотлари, шунингдек, улар учун амалдаги солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференсиялари билан танишди.



"Чирчиқ" технопарки маъмурияти вакиллари саноат майдончасини яратиш ва ривожлантириш тажрибаси билан ўртоқлашди, резидентлар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш, инвестицияларни жалб қилиш ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди.



Учрашув икки технопарк ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш имконини берди.