Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Ҳашар – элга ярашар

// 13 mart 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (568.01 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқда. Жамият таркибидаги барча корхона-ташкилот ходимлар ва тизимда фаолият юритаётган ёшлар нафақат корхона ҳудуди балки корхонага туташ ҳудудлар ободлигига ўз хиссаларини қўшишмоқда.

“Наврўз” умумхалқ байрами олдидан ўтказилаётган “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги қарори асосида ўтказилмоқда. Қарорда айтилишича, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, бир қатор вазирлик ва идоралар, жамоат тузилмаларининг 13 март куни “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича таклифи маъқулланди.

“Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона-ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида март ойи “Кўкаламзорлаштириш ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан жамият тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда “Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остида кўкаламзорлаштириш лойиҳаси доирасида дарахт ва манзарали кўчатлар экиш тадбирлари ҳам амалга оширилмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати