Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Германия ва Ўзбекистон саноат корхоналари ҳамда илмий доиралари иштирокида халқаро форум бўлиб ўтди

// 15 sentabr 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (528.33 KB)

2024-йил апрел ойида Мюнхен шаҳрида “Янги Ўзбекистон” университети ва ТУМ (Мюнхен техника университети) ҳамкорлигида ташкил этилган Биринчи халқаро таълим симпозиуми ҳамда университет ҳузуридаги Халқаро саноат маслаҳатлашув кенгашининг мантиқий давоми сифатида Германия ва Ўзбекистон саноат корхоналари, илмий ва таълим соҳалари вакиллари иштирокида навбатдаги халқаро форум ўтказилди.

Мазкур форумда 20 дан ортиқ хорижий ташкилот вакиллари ҳамда 60 дан зиёд маҳаллий ташкилотлар қатнашди.

Тадбир доирасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, шунингдек, фан, таълим ва саноат интеграциясини кучайтиришга қаратилган масалалар кенг муҳокама қилинди.

Форумда "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Коржиков ҳам иштирок этди ва мамлакатимиз кимё саноатидаги трансформация жараёнлари, халқаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида ўз фикрларини баён этди. Шунингдек, “таълим-илм-фан-ишлаб чиқариш” тамойили асосида иқтидорли, салоҳиятли мутахассислар ҳамда ёш олимларни тайёрлаш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича  амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди. Таълим ва ишлаб чиқаришни уйғунлаштириш бўйича таклифлар билдирилди.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати