Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

FT: Европа минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмини кескин қисқартиришга мажбур бўлмоқда

// 26 noyabr 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (44.67 KB)

Европа минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчилари энергия ресурслари нархининг ошиши фонида корхоналар фаолиятини тўхтатиш ёки номаълум муддатга тўхтатиб туришга мажбур бўлмоқда. Шу билан бирга, ички ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши Европа Иттифоқининг (ЕИ) хорижий етказиб берувчиларга қарамлигини янада кучайтирмоқда. Бу ҳақда Financial Times (FT) нашри Argus таҳлил агентлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Айни пайтда Европада йилига камида 5 миллион тонна аммиак ишлаб чиқариш қувватлари фаолияти тўхтатилган. Бу минтақадаги жами ишлаб чиқариш қувватларининг 28–35 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, сентябрь ойида ЕИга аммиак импорти рекорд даражага етган.

Агентлик маълумотларига кўра, энергетика харажатларининг ортиши Европа корхоналарининг рақобатбардошлигини сезиларли даражада пасайтирмоқда. Хусусан, Европада ишлаб чиқарилган аммиакнинг бир тоннаси нархи 1,1 минг АҚШ долларига етган бўлса, АҚШ, Шимолий Африка, Тринидад ва Тобагодан етказиб берилаётган маҳсулот нархи тахминан 760 долларни ташкил этмоқда.

Жумладан, дунёдаги йирик минерал ўғит ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Норвегиянинг Yara компанияси Европадаги корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 27 фоизга қисқартирган. Август ойида Германиянинг SKW Piesteritz компанияси аммиак ишлаб чиқариш қурилмаларидан бирини тўхтатган. Сентябрь ойида Испаниянинг Fertiberia компанияси Палос-де-ла-Фронтера шаҳридаги заводида аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатган. Ноябрь ойида эса Чехиянинг AGF Nitrogen гуруҳи Франциядаги ишлаб чиқариш линияларидан бири фаолияти тўхтатилганини маълум қилган.